Сайлов соат 07:00 да бошланиб 19:00 да якунланади. Мамлакат бўйлаб 2587 сайлов участкалари очилган, улардан 39 таси Туркманистоннинг чет мамлакатларда жойлашган ваколатхоналари ҳузурида. Сайловди иштирок этиш учун 3 миллион 223 минг 455 киши рўйхатга олинган, деб ёзади Соф.уз сайти.
Туркманистонда амал қилаётган қонунларга кўра, сайловда иштирок этган фуқаролар сонидан қатъий назар, сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади. Президент бўлиш учун сайловда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозига эга бўлиш керак.
Мамлакат президенти лавозимига саккиз нафар номзод рўйхатдан ўтган. Улар орасида Туркманистоннинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимухамедов ҳам бор.
2016 йилда мамлакат Конституциясига ўзгариш киритилиб президент ваколати муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган эди. Ушбу сайлов Конституцияга киритилган ўзгаришдан кейинги биринчи сайлов бўлади.
Туркманистон президенти сайлови Ўзбекистон ва яна бир неча мамлакатдан келган кузатувчилар назорати остида бўлиб ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?