date

Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ операцияси чоғида ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилганини айтди

Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ операцияси чоғида ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилганини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлага қарши ўтказилган кенг кўламли операция доирасида мамлакат президенти Николас Мадуро рафиқаси билан бирга қўлга олингани ва Венесуэла ҳудудидан ташқарига олиб чиқилганини маълум қилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Трампнинг сўзларига кўра, амалиёт АҚШ ҳарбийлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳамкорлигида ўтказилган, операция тафсилотлари эса кейинроқ эълон қилинади. У, шунингдек, Мар-а-Лагода соат 13:00 да (Тошкент вақти билан) матбуот анжумани ўтказилишини ва унда расмий баёнот берилиши кутилаётганини айтди.

Трамп операция муваффақиятли якунланганини таъкидлаб, вазиятга эътибор қаратганларга миннатдорлик билдирди. Ҳодиса Венесуэладаги сиёсий жараёнлар ва минтақанинг халқаро муносабатларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3-январга ўтар кечаси Венесуэла пойтахти Каракасда бир нечта портлашлар содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айрим ОАВ шаҳар устида авиация парвозлари кузатилгани ва айрим ҳудудларда электр таъминоти узилгани ҳақида ёзган. Мамлакат расмийлари эса бу ҳолатда АҚШни ҳарбий тажовузда айблаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ операцияси чоғида ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилганини айтди