Ўзбекистонликлар Истанбул халқаро аэропорти қурилишида ишлайди

1 дақиқа ўқиш97
Ўзбекистонликлар Истанбул халқаро аэропорти қурилишида ишлайди

Туркиянинг йирик қурилиш компанияларидан бири Истанбул халқаро аэропортидаги қурилиш майдонларида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларидан иборат гуруҳни ишга қабул қилади. Иш берувчи ходимларни транспорт билан таъминлайди, яшаш жойи ва кунига уч маҳал овқатни йўлга қўяди, шунингдек махсус кийим ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини беради. Бундан ташқари, Туркияда расмий ишлаш рухсатномасини расмийлаштириб беради. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

“Дунё” маълумотига кўра, ташаббус Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамда ADS Hukuk консалтинг компанияси ўртасидаги музокаралар натижасида юзага келган. Келишув Туркиянинг етакчи компанияларидан бири — Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Sh. билан эришилган. Компания кўп йиллардан бери қурилиш, энергетика ва транспорт йўналишларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келади.

Келгусида дастур кўламини кенгайтириш ва қурилиш жараёнига қўшимча ходимларни саралаб олиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда чет элда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳалар ҳам йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Тошкентда Абу Али ибн Сино номидаги техникум базасида Германия тиббиёт академияси очилди. Жорий ўқув йилида бу ерда Германия клиникаларида ишлаш имконига эга бўладиган 750 нафар ҳамшира ва ўрта бўғин тиббиёт ходимлари тайёрланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?