АҚШда қор бўрони бир миллиондан ортиқ хонадонни электрсиз қолдирди

АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудларида кузатилган қор бўрони электр таъминотида йирик узилишларга сабаб бўлди. Оқибатда бир миллиондан ортиқ истеъмолчи электр энергиясисиз қолди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
PowerOutage мониторинг хизмати маълумотига кўра, носозликлар 1,07 миллион хонадонда қайд этилган. Энг оғир вазият Теннесси штатида: бу ерда 340 мингдан зиёд абонентда электр ўчган. Шунингдек, Миссисипи, Луизиана, Жоржия, Техас ва Кентукки штатларида ҳам сезиларли узилишлар кузатилган.
Аввалроқ Афғонистонда ҳам Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр энергияси етказиб берилишида муаммолар юзага келгани хабар қилинганди. Кучли қор ва шамол Пули-Хумри – Кобул йўналишидаги электр узатиш тармоқларига зарар етказиб, импортнинг бир қисми вақтинча тўхтатилган. Натижада бир нечта вилоятларда оммавий электр узилишлари рўй берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!