22:49 / 02.03.2017
6 838

Фаластин озодлиги учун курашувчи янги ташкилот пайдо бўлди

Фаластин озодлиги учун курашувчи янги ташкилот пайдо бўлди

Хориждаги фаластинликлар томонидан Фаластин ерларини Исроил оккупациясидан озод қилишни мақсад қилган янги сиёсий бирлашма ташкил этилган, деб ёзади Соф.уз сайти.

Истанбул шаҳрида икки кун давом этган Хориждаги фаластинликлар анжумани сўнгида фаластинликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот тузишга эришилган. Анжуман ташкилотчилари Фаластин ерларини Исроилдан озод қилиш учун курашда Фаластин Озодлик ташкилоти билан бирга муҳим ўринни эгаллашни исташларини баён қилишган.

Ташкилотчилар янги сиёсий бирлашма 1964 йилдан бери Фаластин халқи иродасини намойиш этиб келаётган Фаластин Озодлик ташкилотининг ўрнини эгаллашни мақсад қилишмаганини маълум қилишган. Улар Фаластин мустақиллиги учун курашда Фаластин Озодлик ташкилотига рақобатчи бўлмоқчи эмас, балки унга кўмак беришни режа қилишган.

Янги ташкилотнинг расмий номи ҳозирча номаълум. Ташкилот раҳбарлари 1993 йилда Исроил ва Фаластин ўртасида имзоланган Осло шартномасини бекор қилиш ва Фаластин Озодлик ташкилотини ислоҳ қилиш таклифини илгари суришган. Анис ал-Қосим томонидан эълон қилинган баёнотда Фаластин Озодлик ташкилоти раҳбарлари Исроил билан тузилган келишувлар орқали Фаластин халқининг тарихий ҳуқуқларини поймол қилгани эътироф қилинган.

Баёнотда Фаластинни тарк этган муҳожирлар ўзларининг тарихий ватанларига қайтишга ва Фаластин давлатини барпо қилиш учун курашишга даъват қилинган. Анжуманда янги ташкилотнинг Бош Ҳайъати ҳам ташкил қилинган ва унга раҳбар сифатида фаластинлик тарихчи олим Салмон абу Ситта сайланган. Ташкилотчилар янги тузилма барча фаластинликлар учун очиқлигини маълум қилишган. Янги ташкилотнинг бош қароргоҳи Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаластин озодлиги учун курашувчи янги ташкилот пайдо бўлди