Хитойдаги заводда кучли портлаш: 8 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шанхи провинциясида жойлашган "Жиапенг" биотехнология заводида кучли портлаш содир бўлиб, натижада саккиз киши ҳалок бўлди. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум, маҳаллий расмлар эса ҳодиса бўйича тергов бошлаган. Заводнинг бир ходими ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган. Тергов гуруҳи портлаш сабабларини аниқлаш устида ишламоқда.
Хитойнинг шимолий ҳудудида жойлашган Шанси провинциясида портлаш ҳодисаси рўй берди. Xinhua ахборот агентлиги хабарига кўра, Шочжоу шаҳри, Шанин округида жойлашган “Жиапенг” биотехнология заводидаги устахонада юз берган портлаш натижасида саккиз нафар киши ҳалок бўлган.
Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Маҳаллий расмийлар ҳодиса юзасидан тергов бошлашганини маълум қилишди. Компания ходимларидан бири ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган.
Воқеа жойида тергов гуруҳи ташкил этилиб, портлаш сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқлаштирилмоқда. Расмийлар ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирган.































Изоҳлар 0
…