Ижтимоий тармоқлар “вабога” айланмоқда — Чехия расмийлари огоҳлантирмоқда

Ижтимоий тармоқлар “вабога” айланмоқда — Чехия расмийлари огоҳлантирмоқда
Қисқача

Чехия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни кўриб чиқмоқда. Бош вазир Андрей Бабиш бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган, Бош вазир ўринбосари Карел Гавличек эса мутахассислар билан маслаҳатлашиб, бу йил ичида расмий таклиф тайёрланишини айтган.

Чехия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни кўриб чиқмоқда. Бош вазир Андрей Бабиш бу ташаббусни Франция тажрибасидан илҳомланган ҳолда қўллаб-қувватлаганини Facebook орқали эълон қилган видеомурожаатида айтиб ўтди.

"Мен бундай тақиқ тарафдориман. Чунки мутахассислар ижтимоий тармоқларнинг болаларга салбий таъсирини таъкидламоқда. Биз эса уларни ҳимоя қилишимиз керак", — деди Бабиш.

Бош вазир ўринбосари Карел Гавличекнинг сўзларига кўра, ҳукумат мутахассислар билан маслаҳатлашиб, бу йил ичида расмий таклиф тайёрлашни режалаштирмоқда. "Ижтимоий тармоқлар болалар ҳаётини барбод қилмоқда. Бу ҳолат энди вабо даражасига чиқмоқда", — деди у CNN Prima News'га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Франция миллий мажлиси шунга ўхшаш қонунни биринчи ўқишда қабул қилган эди. Шунингдек, Австралияда 2025 йилдан бошлаб 16 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланган. Испанияда ҳам шу йил бошида шунга ўхшаш режа эълон қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар