Зарбалар оқибатида ҳалок бўлган Хоминаийнинг 14 ойлик набираси (фото)

Reuters агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Эрон Олий раҳбари — Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг қизи, набираси, куёви ҳамда келини АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган.
Манбада қайд этилишича, ушбу фожеа Эрон ҳудудида навбатдаги ҳаво зарбалари вақтида содир бўлган. Бироқ расмий Теҳрон ҳозирча мазкур маълумот юзасидан батафсил ва расмий изоҳ бермаган.
Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, қурбонлар орасида Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг бор-йўғи 14 ойлик набираси ҳам бўлган. Айтилишича, қизалоқнинг жасади вайроналар орасидан топилган.

Ҳозирча ушбу маълумотлар расмий даражада тўлиқ тасдиқланмагани ҳам қайд этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг