date

Петербургда 500 метрдан баланд осмонўпар бинолар лойиҳаси кўриб чиқилади

Петербургда 500 метрдан баланд осмонўпар бинолар лойиҳаси кўриб чиқилади

"Лахта-2" ва "Лахта-3" осмонўпар биноларини қуриш учун ҳудудни режалаштириш ва чегаралаш лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизага топширилди, деб ёзади РБК Петербург.

Гап Висотная, Бобилская, Водная ва Береговая кўчалари, Пляжной ва Полевой тор кўчалари чегараларида жойлашган ҳудуд ҳақида кетмоқда.

Лойиҳалашнинг максимал муддати 2026 йилгача, қурилишни эса 2033 йилдан кечиктирмай якунлаш белгиланган.

Офислардан ташқари, баланд биноларда умумий овқатланиш муассасалари, спорт ва маданият объектлари, масалан, бассейнлар, музей, кўргазма заллари, галерея ва спорт заллари жойлашади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Петербургда 500 метрдан баланд осмонўпар бинолар лойиҳаси кўриб чиқилади