date

Telegraph: Мужтабанинг қаттиқ позициясига шахсий фожеа сабаб

Telegraph: Мужтабанинг қаттиқ позициясига шахсий фожеа сабаб

Британиянинг нуфузли нашрларидан бири — The Daily Telegraph Эрон сиёсий саҳнасида тилга олинаётган шахслардан бири — Мужтаба ҳақида янги маълумотларни келтирди.

Нашр таъкидлашича, Мужтабанинг АҚШга нисбатан кескин муносабати ва муросасиз позициясига унинг шахсий ҳаётидаги оғир фожеа сабаб бўлган. Хабарга кўра, уруш бошланган кун — 28 февралдаги ҳаво ҳужуми вақтида унинг оиласи катта йўқотишга учраган.

Маълумотларга кўра, ўша кунги зарба натижасида унинг отаси, онаси, рафиқаси ва камида бир фарзанди ҳалок бўлган. Шу боисдан Мужтабанинг АҚШга нисбатан қаттиқ нафрат туйғуси шакллангани ва у ҳар қандай босимга қарамай ортга чекинмаслиги айтилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, айнан шу шахсий фожеа унинг сиёсий қарашларига ҳам кучли таъсир кўрсатган. Шу сабабли айрим таҳлилчилар Мужтабанинг эҳтимолий раҳбарлиги аввалгисидан ҳам қатъий ва муросасиз бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Telegraph: Мужтабанинг қаттиқ позициясига шахсий фожеа сабаб