date

Мичиганда ибодатхона яқинида ҳужум: машина билан бостириб, ўт очилди

Мичиганда ибодатхона яқинида ҳужум: машина билан бостириб, ўт очилди

Америка Қўшма Штатларининг Мичиган штатида жойлашган яҳудий таълим муассасаси яқинида жиддий ҳодиса юз берди. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, номаълум шахс машинасини ибодатхона томон ҳайдаб бориб урган ва шундан кейин ўқ узишни бошлаган.

Ҳодиса Ғарбий Блумфилд ҳудудидаги Темпле Исраел ибодатхонаси атрофида содир бўлгани маълум қилинмоқда.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари воқеа жойида иш олиб бормоқда. Гувоҳларнинг айтишича, ҳудуддан қора тутун кўтарилаётгани кўринган. Тахминларга кўра, ўқ узиш воқеасидан кейин машинада ёнғин чиққан бўлиши мумкин.

Ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабаблари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мичиганда ибодатхона яқинида ҳужум: машина билан бостириб, ўт очилди