
“Боко харам” радикал гуруҳи Нигерия шимоли-шарқига иккита босқинчилик ҳаракатини амалга ошириб, 22 нафар аёл ва қизларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда “The Guardian” газетасига таяниб Qalampir.uz хабар берди.
Босқинчилар 30 март куни Нигериянинг Камерун билан чегарадош ҳудудида жойлашган қишлоққа ҳужум қилишган ҳамда бу ердан 17 ва ундан кичик ёшдаги 18 нафар қизни ўғирлаб кетишган. Гувоҳларнинг айтишларича, жангарилар қишлоқ ҳудудига фургонда кириб келишган.
Иккинчи босқинчилик ҳаракати Чад кўли атрофида юз берган. Бу ерда яшовчи подачи уларга пул тўлашни истамагани учун уни ўлдиришган. Шундан сўнг, оиласидаги 4 аёлни ўғирлаб кетишган.
Айрим манбаларда қайд этилишича, ўғирланган қизлар жинсий қулликка жалб этилади. Эслатиб ўтамиз, “Боко харам” жангарилари Нигерияда қўним топган бўлиб, ИШИД террорчилик гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар