Башар Асад оиласининг Испаниядаги 500 дан ортиқ кўчмас мулкларида текширувлар бошланди

  • 06 апрель 2017, 12:00
  • 4 455
  • Дунё
  • Башар Асад оиласининг Испаниядаги 500 дан ортиқ кўчмас мулкларида текширувлар бошланди
    Испания полицияси мамлакат жанубида Башар Асаднинг қариндошлари эгалик қилаётган мулкларни тафтиш қилмоқда, дея хабар беради Guardian нашрига таяниб ёзади "Соф.уз" нашри.

    Полиция Пуэрто Банусдаги Асадлар оиласига қарашли эканлиги айтилаётган ҳашаматли вилла ва дам олиш масканларида рейдлар ўтказган. Мазкур амалиётлар Сурия президентининг амакиси Рифъат Асадга қарши Францияда очилган коррупция билан боғлиқ жиноий ишни тафтиш қилиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

    Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Суриянинг жамоат фондларидаги пуллардан нотўғри мақсадларда фойдаланиш ва пул ювиш бўйича гумон қилинаётган жиноий ишни очишда Франция билан ҳамкорлик қилмоқда. 79 ёшли Рифъат Асад ўзига қўйилган айбловларни рад этган. Асад оиласи эълон қилган ёзма баёнотда президентнинг амакиси «Сурия давлати ва халқига зарар етказадиган ҳеч қандай молиявий ёрдамдан фойдаланмагани» айтилган.

    Испанияда очилган жиноий иш ҳужжатларида Рифъат Асад ва унинг оиласи мамлакат бўйлаб жами 503 та кўчмас мулк, жумладан, ҳашаматли саройлар ва қимматбаҳо меҳмонхона виллаларига эгалик қилиши қайд қилинган. Уларнинг қарийб ҳаммаси Марбелла курорт ҳудуди атрофларида жойлашган. Бенаҳависда жойлашган Ла Маквина вилласининг ўзи 60 миллион еврога баҳоланган.

    Суд жиноий иш бўйича 16 кишининг банк ҳисоблари, шунингдек, жиноятга алоқадорлиги гумон қилинган яна 76 та банк ҳисобларини музлатиб қўйишга қарор қилган. Ўтган йилнинг июнь ойида эълон қилинган айбномада Рифъат Асад номида Франция бўйлаб 90 миллион евролик кўчмас мулклар мавжудлиги қайд этилган эди.

    Рифъат Асад аввалроқ мазкур мулклар ўтган асрнинг 80 йилларида Саудия қироллик оиласи томонидан совға қилинганини айтган. Октябрь ойидаги терговда Сурия президентининг амакиси мазкур туҳфалар Саудиянинг собиқ раҳбарлари Қирол Фаҳд ва Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазизлар томонидан тортиқ қилинганини маълум қилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Башар Асад оиласининг Испаниядаги 500 дан ортиқ кўчмас мулкларида текширувлар бошланди