
Швеция бош вазири Стефан Лёвен мамлакат пойтахти Стокҳолм шаҳрида одамлар устига юк машинаси юриб бориши билан боғлиқ қонли ҳодисани теракт сифатида баҳолади, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
«Швеция ҳужумга учради. Ҳодисанинг барча жиҳатлари бу террористик ҳужум бўлганини кўрсатмоқда», — деган у матбуот анжумани вақтида.
Бугун Швеция пойтахти марказидаги кўчалардан бирида юк машинаси одамларни босиб юрди. Воқеа жойида қолдириб кетилган юк машинаси ўғирлангани маълум бўлди.
Охирги хабарларга кўра, 3 киши ушбу ҳужум қурбонига айланган. Жароҳатланганлар сони 10га яқин.
Ушбу ҳодиса муносабати билан Стокҳолм метроси ва мамлакат парламенти биноси ёпилган.
Маҳаллий шифохоналар фавқулодда режим ҳолатига ўтказилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар