
ИШИД террорчилик гуруҳи яна босқинчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
9 апрель куни Мисрнинг икки шаҳридаги черковда йирик теракт содир этилганди ва бу жиноятни ИШИД террорчилари амалга оширгани хабар қилинганди.
Хориж ОАВнинг маълумотларига қараганда, Танта ва Александрия шаҳрида уюштирилган терактлар худкуш-террорчилар томонидан амалга оширилган. Портловчи воситаларга эга бўлган нимча кийиб, ўзини портлатган террорчиларнинг исми ошкор бўлди. Улар – Абу ал-Бараа ал-Масрий ва Абу Исҳоқ ал-Масрий.
Бу воқеадан сўнг, ИШИД жангарилари янги ҳужумларга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар