date

Қозоғистонда Қурбон ҳайитининг расмий санаси маълум қилинди

Қозоғистонда Қурбон ҳайитининг расмий санаси маълум қилинди

Жорий йилда Қозоғистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май санасига тўғри келиши маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат Мусулмонлар диний идораси хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади. Шу билан бирга, идора ҳудудлар бўйича ҳайит намози вақтларини ҳам эълон қилган.

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида, жумладан Олмаота, Остона ва Чимкент шаҳарларида ҳайит намози соат 06:00 да бошланади.

Шунингдек, Оқмола, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қизилўрда ва Туркистон вилоятларидаги мусулмонлар ҳам ҳайит намозини соат 06:00 да адо этади.

Бундан ташқари, Қўстанай, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Улитау, Жетису ва Абай ҳудудларида ҳам намоз айнан шу вақтда ўқилиши айтилган.

Бироқ Манғистау, Оқтўбе, Ғарбий Қозоғистон Атирау, ва Қарағанда вилоятининг айрим ҳудудларида ҳайит намози соат 06:30 да бошланиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Қурбон ҳайитининг расмий санаси маълум қилинди