date

“Сохта зебра”лар шов-шувга сабаб бўлди

“Сохта зебра”лар шов-шувга сабаб бўлди

Қозоғистонда ноодатий манзара ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Олмаота вилоятидаги Турген дараси яқинида йўл бўйида юрган “зебралар” акс этган видео тезда интернетда тарқалиб, кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди.

Дастлаб бу ҳайвонлар ҳақиқий зебра сифатида қабул қилинган бўлса-да, кейинчалик уларнинг аслида оқ эшаклар экани маълум бўлди. Маълум бўлишича, ҳайвонларнинг эгаси сайёҳлар эътиборини тортиш мақсадида эшакларни махсус хавфсиз бўёқлар ёрдамида зебра кўринишига келтирган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда турлича фикрларни келтириб чиқарди. Баъзилар буни ижодий ва қизиқарли ғоя сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар эса ҳайвонларга нисбатан бундай муносабатни танқид остига олди.

Ҳолат юзасидан вилоят полицияси томонидан текширув ишлари бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайвонларнинг соғлиғига жиддий зарар етмаган, аммо масала бўйича якуний хулоса кейинчалик эълон қилиниши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » “Сохта зебра”лар шов-шувга сабаб бўлди