
Украина Радаси депутати Вадим Денисенко Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳамда Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенконинг орасига совуқлик солган воқеа ҳақида гапириб берди.
Депутатнинг айтишича, бундан 10 йилча аввал Лукашенко Тимошенкога мазали колбасалар солинган корзинани ҳадя сифатида юборади. Лекин совға манзилига етиб бормайди ва уни қўриқчилар олиб қўйишади. Қўриқчилар совға келганидан Тимошенкони хабардор ҳам қилишмайди ва уларни паққос туширишади.
Орадан бир неча кун ўтгач, икки сиёсатчининг суҳбати бўлиб ўтади ва Лукашенко совға ҳақида эслатади: «Юлия Владимировна, колбаса ёқдими?».
Гап нима ҳақида кетаётганини тушунмаган Тимошенко Беларусь раҳбаридан жаҳли чиқади ва уларнинг алоқалари ёмонлашади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар