Эверест чўққисида бир кунда янги рекорд ўрнатилди

Бир кунда 274 нафар альпинист Эверест чўққисига чиқиб, янги рекорд ўрнатди. Reuters хабарига кўра, бу Эверестга бир кун ичида энг кўп муваффақиятли кўтарилиш ҳолати бўлди.
Непал экспедиция операторлари ассоциацияси бош котиби Риши Бхандарининг айтишича, альпинистлар қулай ва очиқ об-ҳаводан унумли фойдаланган. Аввалги рекорд 2019 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда 223 альпинист чўққига чиққан эди.
Бу йил Непал Эверестга чиқиш учун 494 та рухсатнома берган. Ҳар бир рухсатнома 15 минг долларга баҳоланган.
Эверестга чиқиш мавсуми бу йил муз қопланиши хавфи сабаб бироз кеч бошланган. Мавсум якунигача юзлаб альпинистлар 8848 метрлик чўққини забт этишга уриниши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг