date

Трамп суратли 250 долларлик купюра муҳокамада

Трамп суратли 250 долларлик купюра муҳокамада

АҚШда Доналд Трамп портрети туширилган 250 долларлик янги банкнотани чиқариш таклифи илгари сурилмоқда. Ушбу ташаббус мамлакат мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланиши режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, купюрада Доналд Трамп сурати билан бирга АҚШ байроғи ранглари ва махсус юбилей белгиси ҳам акс этиши мумкин. Дизайн британиялик рассом Иан Александер томонидан тайёрлангани айтилмоқда.

Шунингдек, айрим манбаларда ушбу лойиҳа макетлари Трамп томонидан маъқуллангани ҳақида ҳам хабарлар бор, бироқ бу ҳали расман тасдиқланмаган.

Агар купюра чиқарилса, Трамп АҚШ пулида ҳаётлиги вақтида расми туширилган илк инсонлардан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп суратли 250 долларлик купюра муҳокамада