date

Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси чўкиб кетди

Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси чўкиб кетди

Туркиянинг Мармарис шаҳри яқинида 110 нафар йўловчи бўлган сайёҳлик кемаси чўкиб кетди. Ҳодиса Жаннат ороли атрофида юз берган.

Маълумотларга кўра, кемага сув кира бошлагач, капитан уни қирғоқ томонга олиб боришга уринган. Аммо кема қисқа вақт ичида сувга тўлиб қолган.

Йўловчилар яқин атрофдаги бошқа катерларга эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 110 йўловчили сайёҳлик кемаси чўкиб кетди