date

Трамп оиласига алоқадор компания Украинада роботларни синовдан ўтказмоқда

Трамп оиласига алоқадор компания Украинада роботларни синовдан ўтказмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп оиласи билан боғлиқ экани айтилаётган “Foundation Future Industries” компанияси Украинада одамсимон роботларни синовдан ўтказишни бошлади. Маълумотларга кўра, компания йил бошида Украинага “Phantom МК-1” русумли икки дона тажриба роботини етказиб берган.

Синовлар асосан хавфли фронт ҳудудларида логистика ва таъминот вазифаларини бажаришга қаратилган. Компания раҳбари Санкает Патакнинг айтишича, Украинадаги амалиёт роботларнинг хавфли жойларга юк етказиб бера олишини кўрсатган.

Бироқ “Пҳантом МК-1” модели ҳозирча жанг майдонида кенг қўллашга тайёр эмаслиги айтилмоқда. Робот тахминан 20 килограммгача юк кўтара олади, шунингдек, унинг намликдан ҳимояси ва аккумулятор қуввати чекланган.

Шу сабаб компания Украинага янада такомиллаштирилган “Phantom 2” роботларини юборишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, стартап Пентагон билан ҳам ҳамкорликни кучайтириб, АҚШ ҳарбий тузилмалари учун 24 миллион долларлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани хабар қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп оиласига алоқадор компания Украинада роботларни синовдан ўтказмоқда