Туркияда автобус ёниб кетди

31 май куни Туркиянинг Денизли вилоятида йўловчи автобуси йўл четидаги тўсиқларга урилиб, ёниб кетиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, Измирдан Анталияга кетаётган автобусда 38 нафар йўловчи ва 3 нафар ходим бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 9 ойлик чақалоқ ҳам бор. Жароҳатланганлар шифохоналарга ётқизилган.
Фожиа муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга таъзия йўллаб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг