Россия ТИВ Британия фуқароларига чеклов эълон қилди

Россия ТИВ Британия фуқароларига чеклов эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги беш нафар Британия фуқаросининг мамлакатга киришини тақиқлади. Бу ҳақда вазирлик баёнотида маълум қилинди.

Россия ТИВга кўра, мазкур қарор Лондоннинг Россияга қарши баёнотлари, Украинани қўллаб-қувватлаши ва Москва назарида Россия ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилишига жавоб сифатида қабул қилинган.

Санкциялар рўйхатига The Washington Post журналисти Кетрин Белтон, Британиянинг “I” нашри журналисти Ричард Холмс ва Henry Jackson Society таҳлилий маркази ҳисоботи муаллифи Александр Браудер киритилди.

Шунингдек, Committed to Good компанияси бошқарувчи директори Элис Лафер ва Chelsea Group асосчиларидан бири Ричард Уестберининг ҳам Россияга кириши тақиқланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар