23:10 / 29.04.2017
9 568

Истанбулда миллионлаб лолалар

Истанбулда миллионлаб лолалар
Истанбулда “XII Лолалар фестивали” бўлиб ўтади. Шу муносабат билан, мамлакат пойтахтида 160 хил кўринишдаги 26 миллион дона гуллар экилди. “Султон Аҳмад” масжиди ва “Айя София” музейи олдидаги 1453 кв. метр ҳудудга 564 минг дона гул ёрдамида катта гулли гилам ясалди деб ёзади Muslim.uz сайти.

Ташкилотчиларнинг айтишича, бу тадбирга миллионлаб сайёҳлар ташриф буюрадилар. Лолалар – бу Туркиянинг анъанавий рамзидир. Бу ҳудудларга биринчи маротаба лола Византия империяси даврида келган. Бугунги кунда лоланинг асл макони деб юритиладиган Голландияга лолалар айнан Византиядан олиб келинган. Лолалар шарафига уюштириладиган тадбир Туркияда 2005 йилдан бошлаб анъанага кирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда миллионлаб лолалар