Қизчанинг илон билан видеолари ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди

Қизчанинг илон билан видеолари ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда бир оила катта ва узун илон боқаётгани акс этган видеолар кенг тарқалмоқда. Ушбу видеоларда 4-5 ёшлар атрофидаги қизчанинг илон билан бемалол мулоқот қилаётгани кўринади.

Кадрлар давомида қизча илон билан ўйнаётгани, уни ювинтираётгани ва ҳатто унинг устига ётгани акс этган. Бу ҳолат кўплаб фойдаланувчиларни ҳайратга солиб, қисқа вақт ичида видеолар катта томоша сонига ва юзлаб изоҳларга сабаб бўлди.

Изоҳларда эса турли фикрлар билдирилмоқда. Айримлар бу илоннинг заҳари олинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётган бўлса, бошқалар бундай ҳолат жуда хавфли эканини таъкидлаб, ота-онани эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда. Кўпчилик эса илон барибир ёввойи инстинктга эга эканини эслатиб, у кутилмаганда ҳужум қилиши мумкинлигини ёзмоқда.

Мазкур видеолар яна бир бор ижтимоий тармоқларда контент учун хавфли тажрибалар қилиш масаласи долзарб эканини кўрсатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар