Хитойда сув тошқинида қолганлар дронлар ёрдамида қутқарилмоқда (видео)

Хитойнинг кучли сув тошқинлари кузатилаётган ҳудудларида қутқарув ишларига оғир юк кўтара оладиган дронлар жалб этилди. Замонавий қурилмалар нафақат зарур юкларни етказиш, балки хавфли ҳудудларда қолиб кетган аҳолини эвакуация қилишда ҳам қўлланилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда сув билан қуршаб олинган ҳудудларда қолган фуқаролар махсус дронлар ёрдамида хавфсиз жойларга олиб чиқилаётгани акс этган. Ушбу кадрлар қисқа вақт ичида миллионлаб фойдаланувчилар эътиборини тортди.
Қутқарув хизматлари маълумотига кўра, бундай дронлардан асосан озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва бошқа зарур анжомларни етказиб беришда фойдаланилади. Бироқ вазият оғирлашган пайтларда улар одамларни хавфли ҳудудлардан олиб чиқиш учун ҳам сафарбар этилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай технологиялар табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда қутқарув ишларини тезлаштириш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этмоқда.






























Изоҳлар 0
…