Ҳарбийдан қайтган йигитнинг илк қучоғи баҳсларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда темирйўл вокзалида ҳарбий хизматни якунлаб қайтган аскарнинг яқинлари билан учрашуви акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Видеода аскарнинг онаси узоқ кутган ўғлини қучоқлаш учун унга шошилиб яқинлашгани кўринади. Бироқ йигит онасини четлаб ўтиб, аввало қиз дўстининг бағрига ошиқади. Бу ҳолат онанинг бироз ортда қолиб кетишига сабаб бўлган.
Мазкур кадрлар интернет фойдаланувчилари орасида турли фикрларни юзага келтирди. Айримлар йигит, аввало, уни дунёга келтирган ва соғ-омон қайтишини кутган онасини қучоқлаши керак эди, деган фикрни илгари сурмоқда.
Бошқа фойдаланувчилар эса бундай вазиятга бошқача ёндашиб, инсон кимни биринчи бўлиб қучоқлашни ўзи ҳал қилиши, битта видеога қараб хулоса чиқариш тўғри эмаслигини таъкидламоқда.
Қисқа видеолавҳа ижтимоий тармоқларда минглаб изоҳлар ва муҳокамаларга сабаб бўлиб, фойдаланувчиларни икки қарама-қарши фикрга бўлиб юборди.






























Изоҳлар 0
…