Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026да энг чиройлиси бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган голи ЖЧ–2026нинг энг чиройли голи учун якуний номзодлар қаторига киритилди.
FIFA турнир давомида урилган энг яхши 12 та голни саралаб олди. Ғолиб мухлисларнинг 48 соатлик овоз бериши орқали аниқланади.
Шомуродов кутилмаган бурчакдан гол урганди
Элдор Шомуродов Конго ДРга қарши гуруҳ босқичининг учинчи тур учрашувида 10-дақиқада ҳисобни очган эди.
Ўзбекистон ҳужумчиси ўткир ва мураккаб бурчакдан кутилмаган зарба йўллаб, тўпни дарвозабон устидан оширган ҳолда дарвозага жойлади. Гол ўзининг техник ижроси, вазиятнинг мураккаблиги ва ҳужумчининг тез қабул қилган қарори билан мухлислар эътиборини тортди.
Ушбу зарба аввалроқ мундиал гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол сифатида эътироф этилганди. Энди эса у бутун мусобақанинг энг яхши голи бўлиш учун курашади.
Шомуродовга жаҳон юлдузлари рақобатчи
FIFA тузган якуний рўйхатдан 12 нафар футболчининг голи жой олди. Шомуродов Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Эрлинг Ҳоланд, Жуд Беллингем ва Хулиан Альварес каби машҳур футболчилар билан рақобатлашади.
Номзодларнинг тўлиқ рўйхати:
Карим Алайбегович — Босния ва Hzеговина, Қатарга қарши;
Хулиан Альварес — Аргентина, Швейцарияга қарши;
Жуд Беллингем — Англия, Францияга қарши;
Сидни Кабрал — Кабо-Верде, Аргентинага қарши;
Эрлинг Ҳоланд — Норвегия, Бразилияга қарши;
Вильсон Изидор — Гаити, Марокашга қарши;
Элайджа Жаст — Янги Зеландия, Эронга қарши;
Дайзен Маэда — Япония, Швецияга қарши;
Килиан Мбаппе — Франция, Сенегалга қарши;
Лионель Месси — Аргентина, Жазоирга қарши;
Элдор Шомуродов — Ўзбекистон, Конго ДРга қарши;
Ферран Торрес — Испания, Аргентинага қарши.
Финалдаги ғалаба голи ҳам номзод
Номзодлар орасида Ферран Торреснинг ЖЧ–2026 финалида Аргентина дарвозасига киритган ҳал қилувчи голи ҳам бор.
Испания ва Аргентина ўртасидаги баҳснинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланган, қўшимча бўлимларда Торрес урган ягона гол испанларга чемпионликни тақдим этганди.
Шомуродовнинг зарбаси шу каби тарихий аҳамиятга эга голлар билан бир рўйхатга киритилгани Ўзбекистон футболчиси учун катта индивидуал эътироф бўлди.
Овоз бериш 48 соат давом этади
Энг чиройли голни аниқлашда якуний қарор мухлисларга боғлиқ. FIFA платформасидаги овоз бериш жараёни 48 соат давом этади.
Элдор Шомуродовнинг голини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги манзил орқали овоз бериш мумкин:
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ–2026да кутилган натижага эриша олмаган бўлса-да, Шомуродовнинг ушбу зарбаси мамлакатнинг илк мундиалдаги энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлиб қолди.
Энди ўзбекистонлик мухлислар фаол овоз берса, Элдор Шомуродовнинг голи Месси, Мбаппе, Ҳоланд ва финал қаҳрамони Торресни ортда қолдириб, ЖЧ–2026нинг энг чиройли голи деб топилиши мумкин.































Изоҳлар 0
…