18:01 / 19.05.2017
8 769

Япония императорининг набираси турмушга чиқиш учун маликаликдан воз кечди

Япония императорининг набираси турмушга чиқиш учун маликаликдан воз кечди
Япония императори хонадони малика Мако Акисино унаштирилаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда Hilol.uz ашри. У император Акихитонинг тўнғич ўғли Акисинонинг қизидир.

25 ёшли малика юридик фирмасининг ходими Кей Комурога турмушга чиқяпти. Улар беш йил муқаддам, университетда ўқиб юрган пайтда танишишган.

Бўлғуси куёв аслзодалар оиласидан бўлмагани туфайли тўйдан кейин Мако Акисино маликалик унвонидан маҳрум бўлади.

Қонунларга мувофиқ унга давлат томонидан бир марталик тўлов тўланади. Тўлов миқдорини эса Бош вазир иштирокидаги давлат кенгаши ҳал қилади.

2005 йилда император Акихитонинг қизи Саяко Курода оддий одамга турмушга чиққанида, 150 миллион иена (1,3 миллион доллар) олган эди.

2014 йилда эса императорнинг жияни – малика Норико Сенге ҳам оддий оилага келин бўлди ва 100 миллион иена (870 минг доллар) олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония императорининг набираси турмушга чиқиш учун маликаликдан воз кечди