
Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний сайловлар якунларига кўра иккинчи муддатга қайта сайланди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Мамлакат давлат телевидениеси уни ғалаба билан табриклади. Бироқ сайловчилар овози ҳамон ҳисоб-китоб қилинаётгани айтилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Руҳоний 22,7 млн. овозни олган бўлса, унинг энг яқин рақобатчиси – Эрон собиқ бош прокурори Иброҳим Раисий – 15,4 млн. овоз тўплади.
2013 йилда Руҳоний 50,68 фоиз овоз тўплаган. Ўшанда у сайловларнинг биринчи туридаёқ керакли овозни олиб, ғалаба қозонганди.
Эрон олий диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Руҳонийни биринчи президентлик муддатидаги алоҳида хатти-ҳаракатлари учун танқид қилган, бироқ айнан Руҳоний жаҳон давлатлари билан ядро битимига эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар