SpaceX ракетасининг парчаси Ойга юқори тезликда келиб урилди

1 дақиқа ўқиш199
SpaceX ракетасининг парчаси Ойга юқори тезликда келиб урилди

Илон Маскка тегишли SpaceX компаниясининг ракета қисми кеча Ой юзасига келиб урилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, SpaceX ракетасининг бир бўлаги коинотда 18 ойдан ортиқ вақт парвоз қилганидан сўнг кеча Ой юзасига қулаган. Ушбу ҳодисани дунё бўйлаб кўплаб олимлар ва оммавий ахборот воситалари кузатиб борган.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, объект тўқнашув вақтида сониясига тахминан 2,43 километр, яъни соатига қарийб 8 700 километр тезликда ҳаракатланган.

Маълум қилинишича, Ойга қулаган Falcon 9 ракета қисмининг юқори босқичи бўлиб, у Ерга қайта қўниш учун мўлжалланмаган. Унинг ўлчами тахминан беш қаватли бино катталигига тенг.

BBC таъкидлашича, ушбу тўқнашув SpaceX компанияси 2025 йил январь ойида АҚШ ва Япониянинг икки ой қўниш аппаратини учирганидан кейин ракета қисмига гравитация ва Қуёш нурларининг узоқ вақт давомида таъсир қилиши натижасида содир бўлган.

NASA маълумотига кўра, мазкур ҳодиса Ер учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Айни пайтда астрономлар Ой юзасидаги тўқнашув жойини кузатиш ҳамда зарба оқибатида ҳосил бўлган кратер ва эҳтимолий бўлакларни ўрганиш имкониятини кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?