date

Қозоғистонда «Қуртафелло» бренди пайдо бўлди

Қозоғистонда «Қуртафелло» бренди пайдо бўлди

Жанубий Қозоғистон вилоятида тадбиркор Айнаш Убайдуллаевa «Құртафелло» бренди остида қурт савдосини йўлга қўйди.

«Tengrinews.kz»га асосланиб «Uz24.uz» ёзишича, тадбиркор қимизчилик билан шуғулланиб келган. Интернетдан харидорларни жалб этиш йўлларини излаётганда, «куртафаелло» номига кўзи тушган. Ғоя ёқиб қолгач, қимиз эмас, қурт сотишни режа қилган. Унинг айтишича, мамлакат овулларидан келтириладиган қуртлар жуда ширин ва шу боис бренд яратиб, одамларни қизиқтиришни мақсад қилган. Тадбиркор қайд этишича, бир ўрам қуртнинг нархи 250 тенгедан бошланади.

Хабарга кўра, Айнаш Убайдуллаевaнинг ўзи график дизайн билан ҳам шуғулланади, шунинг учун янги маҳсулотнинг логотипини яратишда қийинчиликка дуч келмади. Унинг айтишича, Raffaello брендидан даъво бўлмайди. Муаллифлик ҳуқуқи бўйича у мутахассислар билан маслаҳатлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда «Қуртафелло» бренди пайдо бўлди
LiveInternet