3 929
Европаликлар Туркияни танқид остига олиб, сўз эркинлигини чегаралаш бўйича тўппа-тўғри дўзахга қараб кетаётганини таъкидлашди…
Аслида гап Туркия турмаларида жазо муддатини ўтаётган германиялик журналистларни озодликка чиқариш масаласида борди. Германиядаги социал-демократик партияси раҳбари, мамлакат канцлери сайловларига ўз номзодини илгари сурган Мартин Шульц Дортмунддаги чиқишида Туркия президенти Эрдўғанга мурожаат этиб, германиялик репортёрларни зудлик билан турмадан озод этишни талаб қилди.
— Бу мамлакатда журналистлар эркинлиги нол даражага тушиб бўлган, — деди у. — Ёки «Чегара билмас репортёрлар» рейтингига ҳам бир назар ташланг. Туркия 155-ўринни эгаллаб турибди. Биз ўз журналистларимиз қамоқдан озод этилишини талаб қиламиз!..
Эрдўған ҳозирча бу талабга ҳеч қандай фикр билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, германиялик журналистларнинг бир нечтаси терроризмни тарғиб қилаётганликда айбланиб қамоққа олинганди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
Дунё АИ-80 бензинидан нега воз кечган?
Боррел: “Украинадаги уруш Ғарб ёрдамисиз 2 ҳафта ичида тугайди”
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 5 та маҳсулот
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди