07:00 / 28.06.2017
5 599

«Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда» — Оқ уй

«Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда» — Оқ уй
Сурия президенти Башар Асад навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда, деб ёзади Kun.uz АҚШнинг машҳур Fox News нашри хабарига асосан.

Манбада айтилишича, Асад иккинчи маротаба ўз халқини қириш учун Суриядаги мавжуд кимёвий қуролдан фойдаланмоқчи.

«Жаноб Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги оммавий қирғинга тайёрланмоқда. АҚШда бундай дейиш учун етарлича маълумотлар бор. Улар уюштирадиган қирғин қурбонлари орасида болалар ҳам бўлади. У ва унинг тарафдорлари бунинг учун жавоб беришади. Улар учун бу қимматга тушади»,- деб ёзади Оқ уй матбуот котиби Син Спайсер.

АҚШ ҳукумати 6 апрель куни Суриянинг Ҳомс вилоятидаги ҳарбий авиабазага зарба йўллаган ва бунга сабаб қилиб Башар Асаднинг Идлибда кимёвий қурол воситасида оммавий қирғин ўтказгани кўрсатилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Асад ўз халқини қириш учун навбатдаги кимёвий ҳужумга тайёрланмоқда» — Оқ уй