Қуёш фаоллиги сўнгги 10 000 йилликдаги энг юқори нуқтага чиқди

Олимлар қуёш археологияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришиб, Қуёшнинг сўнгги 10 минг йилликдаги фаоллик даражасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти лаборатория мудири Сергей Богачевнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда юлдузимиз ўзининг максимал фаоллик босқичида турибди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тадқиқотчилар ўтмишдаги қуёш чақнашлари Ерда қолдирган изларни ўрганиш орқали тарихий манзарани тиклашди. Оддий археология каби, бу усул юзлаб ва минглаб йиллар аввал Қуёшда қандай жараёнлар кечганини тушуниш имконини беради. Олинган маълумотлар 10 минг йиллик масштабда ҳозирги фаоллик даражаси ўта юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, қуёш фаоллиги баъзан ўн йиллаб "музлаб" қолиши ҳам маълум бўлди. Масалан, ХВИИИ аср бошидаги Маундер минимуми даврида қуёш фаоллиги кескин пасайган ва бу Ерда кучли совуш билан кузатилган. Олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳодисалар ноёб эмас ва улар вақти-вақти билан такрорланиб туради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ астрономлар Қуёш фаоллигининг навбатдаги пасайиш даври 2030-йилга бориб кузатилишини тахмин қилишган эди. Ҳозирги юқори фаоллик босқичи эса коинот об-ҳавоси ва Ернинг магнит майдонига ўз таъсирини кўрсатишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!