Россияда ўсмирлар ижтимоий тармоқ учун кекса аёлни атайлаб йиқитди (видео)

1 дақиқа ўқиш1
Россияда ўсмирлар ижтимоий тармоқ учун кекса аёлни атайлаб йиқитди (видео)

Россиянинг Амур вилоятидаги Уруша посёлкасида уч нафар ўсмир ижтимоий тармоққа жойлаш учун видео тайёрлаш мақсадида 63 ёшли аёлга ҳужум қилган. Улардан бири ҳассага таяниб кетаётган аёлнинг орқасига тепган, қолганлари эса воқеани тасвирга олган.

Амур вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳодиса 2026 йил 3 ноябрь куни соат 19:00 атрофида Сковородино округига қарашли Уруша посёлкасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 13 ва 14 ёшли икки ўсмир ҳамда 15 ёшли қиз олдиндан келишиб, аёлга зарба беришга қарор қилган.

Келишувга мувофиқ, ўсмирлардан бири аёлнинг орқасига тепган. Зарба оқибатида у йиқилиб тушган. 15 ёшли қиз эса содир бўлган воқеани мобил телефонига тасвирга олган. Видеода атрофдагиларнинг кулгиси ҳам эшитилади.

Ҳодиса акс этган видео 11 ноябрь куни интернетда тарқалганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув бошлаган. Полиция воқеага алоқадор уч нафар ўсмирни аниқлаган. Жабрланувчи 1963 йилда туғилган, доимий яшаш жойига эга бўлмаган аёл экани маълум бўлган.

Ўсмирларнинг ота-оналари вояга етмаган фарзандларини тарбиялаш мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Болалар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан текширув бошлаган.

Маълум қилинишича, аёл воқеадан кейин тиббиёт муассасасига ёки полицияга мурожаат қилмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилинишини билдирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?