Бибисара Асаубаева Жавоҳир Синдаровни қўллаб-қувватлаш учун Женевага борди (фото)

Спорт1 дақиқа ўқиш2
Бибисара Асаубаева Жавоҳир Синдаровни қўллаб-қувватлаш учун Женевага борди (фото)

Қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисара Асаубаева шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун курашаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаровни қўллаб-қувватлаш мақсадида Швейцариянинг Женева шаҳрига борди.

Асаубаева сафар давомида олган суратларини обуначилари билан бўлишди. У Женевадаги дастлабки кунлари самарали ўтаётганини, мусобақа залига боргани, матбуот анжумани ва очилиш маросимида қатнашганини маълум қилди.

Шунингдек, шахматчи ҳамроҳи Муҳиддиннинг фотограф сифатидаги маҳорати ҳақида ҳазиллашди. Унинг айтишича, Муҳиддинни яхши суратга олишга ўргатиш осон кечмаяпти, унинг фотограф сифатидаги фаолияти ҳозирча унчалик муваффақиятли эмас.

Gukesh va Sindarovning rasmlari aks etgan shaxmat musobaqasi ochilish marosimi ekrani.

Жавоҳир Синдаров 2026 йилда қанча мукофот пули ишлаб топди?

World Chess ташкилотининг 19 ноябрь ҳолатидаги маълумотларига кўра, Жавоҳир Синдаров 2026 йилда турнирларда жами 589 061 доллар мукофот пули қўлга киритган. Бу натижа билан у дунё шахматчилари орасида турнир мукофот пуллари бўйича учинчи ўринни эгаллаган.

Рейтингда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа 666 229 доллар билан биринчи, америкалик Фабиано Каруана эса 664 326 доллар билан иккинчи поғонадан жой олган.

O‘zbekistonlik shaxmatchilar xalqaro tadbirda birga tushgan suratlar jamlanmasi.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс бошланди

Жавоҳир Синдаров 24 ноябрь куни Женевада амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан жаҳон чемпионлиги учун баҳсни бошлади.

12 декабргача давом этиши режалаштирилган учрашув 14 та классик партиядан иборат. Шахматчилардан бири 7,5 очко тўпласа, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритади. Агар асосий баҳсда ғолиб аниқланмаса, тай-брейк ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионлиги учрашувининг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.

Jenevadagi BMT binosida FIDE shaxmat boʻyicha jahon chempionatining ochilish marosimi o'tmoqda.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?