Америкалик рассом Озодлик ҳайкалини 43 сонияда чизиб Гиннесга кирди

Америкалик рассом Дэвид Гарибалди Озодлик ҳайкали тасвирланган картинани атиги 43,5 сонияда чизиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Ушбу ғайриоддий натижа рассомнинг тезкорлиги ва маҳоратини намоён этди. Бу ҳақда «Правиламаг» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Дэвид Гарибалди рекорд ўрнатиш учун Нью-Йорк қирғоғидаги махсус очиқ майдончани танлаган. У ердан АҚШнинг машҳур рамзларидан бири бўлган Озодлик ҳайкали яққол кўриниб турган. Рассом қисқа вақт ичида машҳур иншоотнинг тасвирини қоғозга туширишга муваффақ бўлган.
Унинг иш жараёни акс этган видео ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалиб, фойдаланувчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Томошабинлар рассомнинг шунчалик қисқа вақт ичида мураккаб тасвирни яратишига ҳайрат билдиришди.
Дэвид Гарибалди эса ушбу рекорд орқали нафақат ўз маҳоратини намойиш этиш, балки бошқаларни ҳам янги ишларга ундаш истаганини таъкидлади.
«Ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам: “Мана шундай қилса бўларкан-ку”, деб кўрсатиб қўймоқчи эдим. Қанийди, бу ишимни кўриб, ёшми-қарими, кимдир “Мен ҳам бир уриниб кўрай-чи”, деса. Энг зўр жойи шундаки, рекордни янгилай олмасангиз ҳам, ҳаракат қила-қила ўз ишингизнинг ҳақиқий устасига айланиб қоласиз», — деди рассом.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…