date
views 4 406

Меркель ва Трамп Гамбургда G20 саммити олдидан музокоралар ўтказди

Меркель ва Трамп Гамбургда G20 саммити олдидан музокоралар ўтказди
ГФР канцлери Ангела Меркель ва АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни Гамбургда ўз ишини бошлайдиган «катта йигирмалик» саммит арафасида Украина шарқидаги мажоролар, Шимолий Корея ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Гамбургдаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтган учрашув бир соатга яқин давом этди. Ғарб журналистларининг маълум қилишича, ҳар икки раҳбар қўл бериб кўришишар экан, бир-бирларига илиқ сўзлар айтишди ва шундан сўнг ёпиқ эшиклар ортида музокоралар бошланди.

Жума куни ўз ишини бошлайдиган G20 саммитининг кун тартибига жаҳон савдоси ва иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ масалалар киритилган. Маълумки, мазкур иккита масала юзасидан Германия ва АҚШ қарашларида фарқлар бор.

Ҳар икки сиёсатчи май ойида Вашингтонда учрашган эди. Журналистларнинг айтишича, ўшанда, уларнинг биринчи учрашувларидаёқ, Меркель ва Трамп ўртасида бир неча бор «совуқчилик» кузатилган.

Жаҳон раҳбарларининг Гамбургдаги учрашуви глобализацияга қаршиларнинг намойишлари остида ўтмоқда. Германия полициясининг маълумотларига кўра, ўн минглаб намойишчилар орасида тартибсизликлар ва зўравонликларни келтириб чиқаришга қодир 8 мингга яқин салоҳиятли киши бўлиши мумкин. 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси фаолларнинг полиция билан тўқнашуви вақтида хуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари намойишчиларни тарқатиш мақсадида сув сепувчи мосламалардан фойдаландилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель ва Трамп Гамбургда G20 саммити олдидан музокоралар ўтказди