
Россия Олий судининг апелляция коллегия "Иегова шоҳидлари"ни экстремистик ташкилот сифатида тан олиш, унинг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини тақиқлаб, йўқ қилиш тўғрисидаги суд қарорини маъқуллади.
Шундай қилиб, ташкилот аризаси рад этилди.
"РФ Олий судининг 20 апрелдаги қарори ўзгаришларсиз қолдирилсин, апелляция мурожаати - қаноатлантирилмасин", - деган апелляция коллегияси раиси. Шу билан Суд қарори кучга кирди.
"Иегова шоҳидлари" ҳимояси Олий суд қарори устидан яна мурожаатқилишни режалаштирмоқда. "Нуқта қўйилгани йўқ. Чунки Олий суд нафақат Россия қонунчилигини, балки халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳам бузди. Биз бу қарор устидан Европа Инсон ҳуқуқлари кенгашига мурожаат қиламиз", - деган адвокат Виктор Женков.
20 апрель куни РФ Олий суди "Иегова шоҳидлари" ташкилотини экстремистик ташкилот деб топган, унинг Россия ҳудудидаги барча 395 бўлимини ёпиб, уларнинг фаолиятини тақиқлаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар