
Оқ уй расмий вакили Шон Спайсернинг маълум қилишича, Вашингтон Ал-Қудсдаги ал-Ҳарам ал-Қудс аш-Шариф билан боғлиқ кескин вазиятдан ташвишда. Бу ҳақда РИА «Новости»га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
«АҚШ ал-Ҳарам ал-Қудс аш-Шариф билан боғлиқ вазиятдан жуда ташвишда. Бу ер – яҳудийлар, мусулмонлар ва христианлар учун муқаддас жой бўлиб, Қўшма Штатлар Исроил ва Иорданияни муаммога ечим топиш учун ҳаракат қилишга чақиради. Бунда муқаддас жойдаги хавфсизликни ушлаб туриш биринчи ўринда туриши керак», - деди у.
Спайсернинг сўзларига кўра, АҚШ воқеалар ривожини жиддий равишда кузатиб боради.
Аввалроқ Исроил полицияси Ал-Ақса масжиди имомига жароҳат етказгани хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар