16:02 / 12.08.2017
9 829

Президентнинг қизи (охиригача ўқинг)

Президентнинг қизи (охиригача ўқинг)
У мамлакатни мустамлакаликдан мустақиллик сари етаклаган президентнинг қизи. Унинг отаси дунёнинг энг кекса президентларидан бири.

У президент ва Татяна хонимнинг тўнғич фарзанди. Унинг отаси бир мамлакатни бир неча ўн йиллардан бери бошқаради.

Мамлакат Конституциясида президент 5 йил муддатга, кўпи билан кетма-кет икки марта сайланиши мумкин.

Унинг отаси коммунистик партиянинг содиқ аъзоларидан бири.

У эндигина 44 ёшда.

У дунёнинг энг бой аёлларидан бири.

Унинг бойлиги бир неча миллиард долларга баҳоланади.

У қўшни мамлакатнинг бой тадбиркорларидан бирига турмушга чиққан.

У мамлакатнинг йирик телекоммуникация ва медия компанияларига эгалик қилади.

Унинг бизнес империяси ихтиёрида телефон компаниялари, телеканаллар ва жамғармалар бор.

У дунёнинг турли мамлакатлари, жумладан, Европада ҳам бизнес билан шуғулланади.

У ватанидаги энг машҳур, энг бой ва энг қудратли шахслардан бири.

Унинг ватанида аҳолининг 70 фоизи кунига 2 доллардан кам даромад олади.

Унинг ватани табиий захирларга жуда бой, аммо халқнинг асосий қисми қашшоқликда яшайди.

Унинг отаси бошқараётган мамлакат дунёнинг энг коррупцияга ботган мамлакатларидан бири ҳисобланади.

Ватанида унинг бизнесига ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди. У хайрия фаолияти билан ҳам шуғулланиб туради.

У 2012 йилдан бери коррупцияга алоқадорликда айбланмоқда.

Унга нисбатан дунёнинг турли мамлакларида 15 та жиноий иш очилган.

Гап Ангола президентининг қизи Изабел дос Сантос ҳақида эди.



Манба: Sof.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Президентнинг қизи (охиригача ўқинг)