Хитойлик ва британиялик олимлар гуруҳи “терракота армияси”– Хитой императори Цинь Шихуанди мақбарасида кўмилган минглаб аскарлар ва отлар ҳайкаллари қандай яратилганини аниқлашга муваффақ бўлдилар. Бу тадқиқот ҳақидаги маълумотлар Antiquity журналида чоп этилди.
Олимлар “армия” яратилган лой таркибини таҳлил қилиб, ҳайкаллар учун хом ашё мақбара яқинидаги жойдан олингани ҳақидаги хулосага келишган. Сўнгра лой турли устахоналар орасида тақсимлаб чиқилган. Бундан ҳайкалларни яратишда қўлланган қоришмалар таркибининг турфалиги дарак бермоқда.
Ҳайкаллар тана қисмлари алоҳида ясалган, баъзи қисмлар эса ҳаттоки қолипларда қуйилган. Олимларнинг айтишича, аскарларнинг 10 тага яқин асосий юз шакллари бўлган. Сўнгра уларга индивидуал қиёфалар берилган.
Ҳайкаллар печларда пишитилгандан кейин бўялиб, лак билан қопланган.
Шу билан бирга олимлар ҳайкаллар яратилган устахоналар қаерда жойлашган бўлганини ҳали аниқлашга муваффақ бўлмаганлар.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар