Кеча дунёнинг бир қатор мусулмон ўлкаларида бу йилги Қурбон ҳайити санаси аниқ бўлди. Жумладан, Саудия Арабистони Олий Маҳкамасининг Твиттердаги саҳифаси Зулҳижжа ойи ҳилоли кўринмаганини тасдиқлади. Бу ҳақида Khaleej Times нашри хабар бермоқда.
21 август куни ҳижрий тақвим бўйича Зулқаъда ойининг 29 куни эканлиги ва душанба куни янги ой кузатилиши ҳақида аввал хабар берган эдик. Анъанага мувофиқ, дунёнинг бир қатор давлатларида кеча оқшомда янги ойни кузатиш учун махсус ҳайъатлар иш олиб борган.
Хусусан, Саудия Арабистонида янги ой кўринмагани учун 22 август Зулқаъда ойининг 30-куни деб эълон қилинди. 23 август, чоршанба куни эса Зулҳижжа ойининг бошланиши деб белгиланди. Шунга кўра, 1438 ҳижрий йилда Қурбон ҳайити 1 сентябрь – жума кунига тўғри келиши ойдинлашди. Олий Маҳкама янги ой кўринмаганини эълон қилиш учун бугун мажлис ўтказиши кутилмоқда.
Саудия Арабистонидан ташқари БАА, Қатар ва Қувайт мамлакатлари ҳам 1 сентябрни Қурбон ҳайити деб эълон қилган. Ўзбекистонда ҳар йили ҳайит арафасида Астрономия институти маълумоти ва Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси мурожаати асосида «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги президент қарори эълон қилинади.
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар