22:31 / 28.08.2017
7 224

Сохта 10 минг АҚШ доллари муомалага киритилгани аниқланди

Сохта 10 минг АҚШ доллари муомалага киритилгани аниқланди
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида икки йигит узоқ вақт давомида сохта доллар купюраларини валюта айирбошлаш шаҳобчасидан тенгега алмаштириб келгани аниқланди.

Қозоғистон Республикаси прокуратура ходимларининг таъкидлашларига кўра, купюраларни сохталаштирилган кўриниши оригинал пул банкнотаси билан жуда ўхшаш эканлиги сабабли уларни ажратиш имкони бўлмаган. Натижада жиноятчилар пулларни сохталаштириш ва уларни тенгега айирбошлаш билан 3 ой давомида шуғулланиб келишган.

Йигитлар жорий йилнинг апрель ойида 9700 сохта АҚШ долларидан фойдаланганлиги учун қўлга олинган. Суд жараёнида улар айбига иқрор бўлган.

25 август куни суд қарори эълон қилинди. Унга кўра, иккала шахснинг мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди. Шунингдек, жиноятчиларнинг ўзи 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сохта 10 минг АҚШ доллари муомалага киритилгани аниқланди