АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Американинг коинотни ўзлаштиришдаги етакчилик ролига Россия ва Хитой томонидан рахна солинаётганини айтиб ўтди, деб ёзади Kun.uz.
«АҚШ Халқаро космик станциясига бир астронавтни етказиш учун Россияга 76 млн. доллардан зиёд маблағ тўламоқда, чунки бизда бу вазифани бажарувчи аппаратнинг ўзи йўқ. Разведка хизматларининг хабар қилишларича, Россия ва Хитой сунъий йўлдошларга қарши технологияларнинг кенг спектрини ишлаб чиқишмоқда, улар армиямизнинг самарадорлигига таҳдид солади. Шу икки мисолнинг ўзиёқ Америка коинотда етакчиликни қўлдан бой берганига яққол мисол бўла олади», — деб ёзган Пенс Wall Street Journal газетасидаги ўзининг муаллифлик мақоласида.
Мақола раиси Пенснинг ўзи бўладиган Амекриканинг Коинот бўйича кенгашининг биринчи йиғилишига бағишлаб чоп этилган ва унга «Америка Ойга қайтади ва ундан ҳам нарига ҳам учади» дея сарлавҳа қўйилган.
Ўз мақоласида вице-президент Вашингтоннинг коинотга оид ишланмаларда рақобатчиларидан ортда қолмасликка чақирган. Бу вазифани амалга ошириш учун 25 йил муқаддам ўз ишини тўхтатган Кенгаш қайта иш бошлайди. Пенснинг умид қилишича, орган АҚШ сиёсатининг бу соҳада кўпроқ маъқуллов ва изчилликка эришишига йўл очади.
Пенс шунингдек, АҚШнинг коинотни ўзлаштириш дастури ҳақида сўзлаб берган. Унга кўра, 1972 йилдан буён илк бор Ер орбитасидан йироққа, биринчи навбатда Ойга, сўнгра Марсга астронавт учириш, шунингдек Ер олди орбитасига тижорий парвозларни амалга ошириш назарда тутилган. Бундан ташқари, ҳакерлар ҳужумига қарши туриш учун мудофаа технологияларини такомиллаштириш ҳам режалаштирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди