10:44 / 10.10.2017
6 196

Қирғизистонлик сиёсатчи давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинмоқда

Қирғизистонлик сиёсатчи давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинмоқда
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси "Мекенчил" сиёсий партияси аъзоси Мелис Аспековни ҳибсга олди. У 15 октябрга белгиланган президентлик сайловидан сўнг, республика ҳокимиятини эгаллаб олишни ташкил этишга уринишда гумон қилинмоқда, деб хабар қилмоқда Kun.uz МХДҚ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабар қилинишича, бир ҳафта аввал Бишкекда "Кирғизистон" партияси етакчиси, мамлакат парламенти депутати Канатбек Исаев қўлга олинган эди. Парламент аъзоси 15 октябр кунига белгиланган президентлик сайловида номзод Омурбек Бабанов мағлуб бўлгудек бўлса, ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўришда айбланмоқда.

"МХДҚ депутат Исаевга нисбатан жиноий иш доирасида олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари чоғида "Мекенчил" партияси аъзоси Мелис Аспековни қамоққа олди. Аспеков президентлик сайлови натижаси эълон қилинганидан сўнг мамлакат ҳокимиятини эгаллаб олиш мақсадида айрим фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда маълум бир шахслардан иборат гуруҳ манфаатлари йўлида ҳаракат қилган. Аспеков Исаев ва "Республика" партиясининг айрим тарафдорлари билан ҳамкорлик қилиб, президентлик сайлови ва ундан кейин тартибсизликларда иштирок этиш учун тарафдорларни тўплашга уринган", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу иш юзасидан “оммавий тартибсизликларни тайёрлаш” ва “давлат ҳокимиятини куч билан эгаллаб олишга уриниш” аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонлик сиёсатчи давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинмоқда