
Япониянинг Миясиро зоопаркида яшовчи Грейп лақабли пингвин Мидори исмли урғочи пингвин билан кўп йиллардан бери бирга ҳаёт кечирар эди. Аммо ҳайвонот боғида Грейпдан ёшроқ пингвин пайдо бўлгач Мидори севгилисини унутди-қўйди. Ҳиёнат азобига чидай олмаган Грейп эса бир муддат тушкунлик кайфиятида юрди-ю, тасодифан ҳаётида қайтадан умид учқунлади.
Пингвин вольер ичига ўрнатилган аниме қаҳрамонининг картонли суратига маҳлиё бўлиб қолди ва соатлаб сурат қаршисида туришни одат қилди. Грейпнинг ёши анчагина катталиги боис ҳасталикка дучор бўлгач, зоопарк ходимлари уни ўз “ёри” ёнида қолишига рухсат беришди.
“Орадан бир неча кун ўтгач эса, Грейп ўзини маҳлиё этган “гўзал”дан кўзини узмай жон берди” деб ёзади “120.su” сайти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар