
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли отасининг суперқаҳрамон кўринишидаги ноодатий ва кулгули расмини омма эътиборига ҳавола этди. Президентнинг ўғли кичик Дональд Трамп суратни Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган.
Суратда Американинг энг машҳур журналларидан бири бўлмиш “Time” нашри муқоваси ва унда акс этган суперқаҳрамон қиёфасидаги Трампни кўришингиз мумкин.
Сурат остига эса “Президент Трамп Американи яна буюк ҳолатга келтиради” сўзлари ёзилган. “Интернет фойдаланувчилари ушбу суратдан кейин президентнинг ўғли отасининг машҳур эканлигидан завқланишини яққол сездилар деб ёзади” “24tv.ua” нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар